Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

битта нарса. У муайян даражадагина таъсир ўтказиши ҳароратдан бошқа нарса. Таъсир ўтказиш учун ҳароратга, таъсирланиш учун сувга қўйилаётган муайян нисбат сувдан келаётгани йўқ. Чунки у ҳолда сув ўзи хоҳлагандек таъсирланиши мумкин эди. Ҳароратдан ҳам келаётгани йўқ. У ҳолда ўзи хоҳлагандек таъсир ўтказган бўларди. Яъни модданинг ўзидан келаётгани йўқ. У ҳолда ўзи хоҳлаганидек таъсир ўтказишга, ўзи хоҳлагандек таъсирланишга қодир бўларди. Балки бу нисбат моддадан бошқа нарсадан келяпти. Демак модда, таъсир ўтказиш ёки таъсирланиш учун, унга мана шу нисбатни белгилаб берадиган Зотга муҳтож бўляпти. Модда ўзидан бошқага муҳтож бўляпти, демак у азалий эмас. Чунки азалий нарса бошқага муҳтож бўлмайди. У бошқадан беҳожат бўлиб, нарсалар ҳаммаси унга суяниши керак. Модда ўзидан бошқасига муҳтожлиги унинг азалий эмаслигига ва бошқага махлуқ эканлигига аниқ далилдир. Оламга бир назар ташлаш билан инсон нарсаларни вужудга келтириш, хоҳ у маконни эгаллайдиган нарса, хоҳ қувват бўлсин, ҳис билан идрок қилинадиган нарсалардан ва мана шу нарсалар ўртасидаги муайян тартиблардан вужудга келишини идрок қилади. Бу оламдаги бирор нарса ўзини йўқликдан вужудга келтиролмайди. Оламдаги бирор нарса вужудга келаётганда муайян нисбатнинг ҳукмисиз вужудга келмайди, яъни бу оламда муайян тартибсиз йўқдан вужудга келган бирор нарса йўқ. Демак, оламда пайдо бўлаётган ва пайдо бўлган нарсалар азалий ҳам, қадимий ҳам эмас. Пайдо бўлаётган нарсаларни текширсак, улар ҳис орқали идрок қилинадиган моддалардан вужудга келаётгани ва улар вужудга келишда муайян нисбатга бўйсунаётгани равшандир. Ҳамда вужудга келган нарсалар йўқликдан вужудга келтиришга ожизлиги ва ўзига мажбур қилинган муайян тартибга бўйсуниши аёндир. Бу тартиб унинг ўзидан келиб чиқмайди. Акс ҳолда уни тарк қилиш, унга бўйсунмасликка қодир бўларди. Демак, у бошқа тарафидан келяпти. Оламдаги ҳис орқали идрок қилинадиган нарсаларнинг ожизлиги, яъни олам йўқликдан яратишга ожизлиги ва бошқа тарафидан келган тартибга мажбуран бўйсуниши, олам азалий ҳам, қадимий ҳам эмас, балки азалий ва қадимий бўлган Зотга махлуқ эканлигига аниқ далилдир. Баъзилар айтадики, яратиш бу миқдорлаш ва шакллантиришдир. Бу билан улар йўқдан бор қилувчи Холиқни инкор этадилар. Бу сўзнинг маъноси шуки, ҳис орқали идрок қилинган нарсалар ва уларга белгиланган муайян тартиб - бу иккиси яратувчидир. Чунки миқдорлаш ва шакллантириш ҳис қилиб идрок қилинган нарса ва унга бошқа тарафидан келган муайян тартиб бўлсагина вужудга келади. Бу эса яратишни шу икки нарсага, яъни «ҳис қилиб идрок қилинган нарсалар ва муайян тартиб»га боғлиқ қилиб қўяди. Демак, бу иккиси яратувчи бўляпти, дейдилар. Бу уларнинг «яратиш - миқдорлаш ва шакллантириш», деган сўзининг маъносидир. Бу сўз мутлақо ботил, чунки муайян тартиб нарсалардан ҳам, бу тартибнинг ўзидан ҳам келиб чиқмайди. У ҳис қилиб идрок қилинган нарсаларга идрок қилинмайдиган Зот тарафидан белгиланган. Бу билан миқдорлаш ва шакллантириш яратиш эмаслиги аён бўлади. Чунки унинг ўзи билан йўқдан бор қилиш маҳолдир. Билъакс, ҳис ва идрок қилиб бўлмайдиган бошқа бир Зот мавжудки, у ҳамма нарса учун муайян тартибни белгилаб

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260